Хари (қурилишда) — иморат тўсинлари остидан кўндалангига қўйиладиган асосий ёғоч. Тўсинларга нисбатан узунроқ ва йўғонроқ, асосан, думалоқ кесимли бўлади. Баланд ва пишиқ навли дарахтлар (терак, қарағай, қайрағоч, игна баргли дарахтлар ва бошқалар)дан тайёрланади. Харибоп ёғоч олиш учун дарахт танаси зарур узунлиқда кесиб олинганидан сўнг пўстлоғи шилиниб, салқин жойда астасекин қуритилади. Харилик ёғоч иложи борича дарз кетмаган, ёрилмаган бўлиши лозим. Хари диаметри (йўғонлиги) 15-30 см, узузунлиги 5-7 м бўлади. Диаметри бўйига монанд қилиб (қанча узун бўлса, шунча йўғон ёғоч) танланади. Шунда у тўсинлар оғирлигидан эгилиб кетмайди. Дарахт танасининг бутоклари, шох-шаббалари кесиб ташланиб, пўстлоғи шилингани хода (узуни хариликка ярайди), калтакалта қилиб кесилган бўлаклари ғўла деб аталади.

Адабиёт

  • Қосимов Э., Қурилиш ашёлари, Т., 2004.