Xaritagramma
Харитаграмма (харита ва … грамма) — бирор ҳодисанинг ўртача интенсивлигини харитада кўрсатилган маъмурий-ҳудудий бирлик доирасида ҳар хил қуюқликдаги ранглар билан ёки зичликда штрихлаб тасвирлаш усули. Харитадиаграммалардан фарқли равишда, харитаграммада нисбий кўрсаткичлардан фойдаланилади (масалан, вилоят ёки туманлар бўйича аҳоли зичлиги, қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги ва ҳоказо). Рангнинг қуюқланиши ёки штрихяарнинг зичлиги харитага туширилаётган кўрсаткич қийматининг ўсиши ёки камайишига мое равишда ўзгариб боради, одатда, интенсивлик учун поғонали шкала қўлланади. Харитаграммани тузишда хаританинг мақсади эътиборга олинади. Ўқув хариталарида поғоналар 3-5 тадан ошмайди, маълумотнома хариталарда эса кўпроқ танланади. Натижада кўрсаткичларнинг аниқлиги ортади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |