Харитлар- қадимги юнон мифологиясида эзгулик ма’будалари, улар мангу ва хушчақчақ кўркам ҳаёт ибтидосини мужассам этган. Харитлар Зевс ма’будининг гўзалликда тенги йўқ қизлари бўлиб (Аглая - мунаввар, Евфросина - оқила, доно, Талия - гулгун, гулчеҳра, Каета - ёқимли, матлуба, Фаэнна - нур, ёгду, шу’ла, Пейто - ишонч, э’тиқод, имон, Гегемона - йўл кўрсатувчи, раҳбар, етакчи ва ҳоказо), уларнинг ҳайкаллари ясалган ва уларга атаб ибодат маросимлари ўтказилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 402.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.