Xariuslar
Хариуслар (Тҳймаллидаэ) — лососсимон балиқлар туркумининг оиласи. Узунлиги 25-30 см вазни 500 гр, баъзан ундан ортиқроқ. Танаси қалин тангачалар билан қопланган. Орқа сузгичи узун, кўпинча чиройли рангли. Ён чизиқлари, жағлари ривожланган. Европа, Шимолий Осиё ва Шимолий Америка дарёларида яшайди. 1 уруғи 6 тури маълум. Ўрта Осиё дарёларида учрамайди. Одатда, туби шагал тошли дарёларда тарқалган. Ҳашаротлар ва улар личинкаси, қисқичбақасимонлар, моллюскалар, майда баликдар билан озиқланади. 3-4 йилда вояга етади. Май — июнда шағал тошли сув тубига 3—36 минг увилдириқ ташлайди. Хариус маҳаллий аҳоли томонидан ва спорт мақсадида овланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |