Хасавюрт — Россия Федерацияси Доғистон Республикасидаги шаҳар (1931-йилдан). Ёриқсув дарёси бўйида. Темир йўл стансияси. Аҳолиси 84,8 минг киши (1998). Озиқ-овқат (консерва, гўшт, аралаш ем ктлари, сут заводи) саноати ривожланган. Приборсозлик, таъмирлашмеханика, ғишт, темирбетон заводлари, мебел, тикувчилик фабрикалари бор. Бир қанча ўрта махсус билим юрти фаолият кўрсатади.