Хашхош сўзи арабча сўз бўлиб, кўкнорнинг донаси маъносида қўлланади. Эски ўзбек тилига билвосита ўтиб ўзлашган. Ўрхун-Енисей ёзма манбаларда қайд этилмаган. Алишер Навоий асарларида: Шар’сиз хошок аро хашхошдекдур, эй ҳаким, Кўкка чиқсанг жайбинг ичра субҳаи ичра субҳаи парвин солиб. (Ғаройиб ус-Сиғар, 74) Ҳозирги араб тилида خشخاش , эски тожик тилида хашхиш خشخاش — донана кўкнор, ҳозирги тожик адабий тили ҳам хашхош — нўхат, хашхишй — нўхатли шаклида келади. Бу сўз ҳозирги ўзбек адабий тилида қўлланмайди.

Манбалар

[1]

  1. ↑ Вафоев, Баҳром. Дон номлари, "ФАН" нашриёти, Тошкент, 1991 — 45-бет. ИСБН 5 - 648 - 01251 -9.