Хатбоши, абзац — босма ёки ёзма матнда хатнинг биринчи қаторидан (ёки сатр бошидан) жой ташлаб бошлаш. Адабиётда хатбоши матннинг сатр бошидан бошланиб, кейинги сатр бошигача давом этадиган қисми сифатида тушунилади.