Xatiman
Хатиман - (“кўп байроқлар»), япон мифологиясида аскарлар ҳомийси, илоҳи. Тадқиқотчилар илоҳларга байроқ қўйиш удумини унинг номи билан боғлайдилар. О’рта асрларда Хатиман Минамото уруғи самурайлари ҳомийси сифатида улуғланган. Шунингдек, у ўқ ва ёй илоҳи, уруш ма’буди ҳам бўлган. Қадимги ривоятларда у қари темирчи, 3 ёшли бола, одамларга турли масалаларда ёрдам берувчи киши сифатида гавдаланган. Унинг култи бугунги кунда ҳам машҳур. Хатиман номи билан Одзин давлати ҳукмдори, Япониянинг 15 императори (270-312 йй.) яшаган[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 402.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |