Xattot
Хаттот (арабча: خطات ) атамаси хаттот - "хат устаси, чиройли хат битувчи" деган ма'нони англатади.
Хаттотлик мактаблари очилиши
Ўрта Осиёда китобат санъати Амир Темур ва темурийлар даври да кенг қулоч ёйди. Бунинг сабабларидан бири мўгуллар истеълоси даврида кўп асарлар ёндирилган, яроқсиз ҳолга келтирилган эди. Уларни сақланиб қолган нусхалардан қайта кўчириш, китобат санъати ҳақида махсус асарлар яратиш кун тартибига қўйилди. Бу соҳада Хуросоннинг пойтахти бўлмиш Ҳирот ўрнак бўларли мавқега кўтарилган эди. Шоҳрух Мирзо даврида шакллана бошлаган Ҳирот хаттотлик мактаби Бойсунғур Мирзо ташаббуси ва оталигида гуллаб яшнаган эди. Қирқ қўлёзма асосида Фирдавсий "Шоҳнома" сини кўчириш, бадиий безаклар бериш, унга миниатюра лар яратишнинг ўзигина бу соҳада китобат санъатига дахлдор ижодкорлар Ҳирот маданий марказига тўпланганлигидан дарак беради.
ХВИ юзйилликда Темурийлар салтанати инқирозга юз тутгач, бу соҳадаги моҳир хаттот ва рассомлар Бухорога кўчиб келган эдилар. Бу йерда ўзига хос Бухоро хаттотлик мактаби ривожлана бошлаган эди. ХВИИИ юзйилликда Муҳаммад Раҳимхон И ва Муҳаммад Раҳимхон ИИ замонасида Хоразмда, ана шу даврда Қўқонда китобат санъати бошлайди.
Машҳур хаттотлар
Ҳирот мактабини бошқарган Бойсунғур Мирзо қошида, Давлацҳоҳ Самарқандийнинг "Тазкират уш-шуаро” асарида келтирилишича, қирқ нафар моҳир хаттот тинмай китоблар кўчирган. Бойсунғур Мирзонинг ўзи сулс хати нинг устаси эди. Унинг теварагида Аҳмад Румий, Мир Имед, Мирзо Аҳмад, Дарвеш Абдулмажид Толқоний, Шамс Бойсунғурий, Хожа Абдулқодир Гўянда, Хожи Мақсуд Мирзо Миракий, Бадиуззамон Мирзо - настаълиқ хати ни чиройли ёзган.
Алишер Навоий замонида Муҳаммад Котиб умр бўйи Жомий асарларини кўчирган.
Хожа Мир Али Табрезий "Қиблату-л-куттоб" (котиблар қибласи) деган лақабга эришган. Султонали Машҳадий уни насх ва таълиқ хатидан настаълиқ хатини ихтиро қилди, дея таърифлайди. Амир Темур даврида яшаган бу котибнинг шогирдлари Мавлоно Жаъфар ва Мирабдулхайлар шуҳрат топган эди.
Мавлоний Симий шоир, хаттот ва иншо санъатида моҳир бўлган. Хаттотларнинг яна бири Султонали Машҳадийдир. У "хаттотлар шохи" лақабини олган ва наста'лиқ хатини битишда тенгсиз эди. У Навоийнинг "Илк девон" деб юритилаётган, шогирдлари, мухлислари тартиб берган девонини ва бошқа девонларини ҳам кўчирган.
Султонали Машҳадий шогирдларидан: Зайнуддин Маҳмуд, Султон Муҳаммад Нур. Султон Муҳаммад Хандон, Мавлоно Муҳаммад Қосим, Мавлоно Алоуддин ўз маҳорати билан ажралиб турганлар. Султон Алининг бир қанча истеъдодли шогирдлари Машҳадда яшаб, ўз ҳунарини юксалтириб борганлар. Султон Али Қойимий ҳам Жомий асарларини кўчирган.
Амир До'ст Тералий Бобур Мирзо хизматида бўлган. Абдулжамил котиб эса Навоий "Хамса"сини кўчирган ва шоирга бу нусха ғоят манзур бўлган эди. У Навоийнинг ўз котиб и бўлиб хизмат қилган. Дарвеш Муҳаммад Тоқий Ҳиравий шоир ва хаттот эди. У Навоий девонлари ва Жомий асарларини кўчирган.
Султон Муҳаммад Хандон эса Султонали Машҳадийнинг суюкли ва билимли шогирдларидан бўлган. У Навоий хизматида бўлган. Табиатан хушчақчақ бўлгани учун унга "Хандон" лақабини беришган. Бу хаттот муаммо соҳасида ва мусиқада ҳам машҳур эди. У найни яхши чалган.
Султон Муҳаммад Нур, Мирза Ҳабиб, Кармон Ҳувар, Муҳаммад Ҳусайн Бохарзий, Қосимшох устозлик даражасига йетишган Султон Муҳаммад Хандон шогирдларидан бўлганлар. Мавлоно Дарвеш Муҳаммад Самарқандий шоир ва хаттот, Хожа Абдуллоҳ Марварид Баёний эса шоир, хаттот ва мусиқачи бўлганлар. А. Мурадов асарида бошқа котиблар ҳақида маълумотлар бор.
Бухоро хаттотлари
Бухоро мактаби намояндаларидан Пирмуҳаммад Сўфий, Бухорий, Миразд Бухорий. Султон Муҳаммад Бухорий, Мавлоно Самих. Устод Жаҳонгир, Мирак Бухорий, Мирали Хиравий, Дўст Муҳаммад сингари хаттотлар, музахоиб (қўлёзмаларга безак берувчи) шоир ҳам бўлганлар. Хат санъатининг аксар турларини пухта билганлар. Бухоро мактаби намояндалари санъати анъаналари ХХ юзйилликка қадар давом этди. Уларнинг бу шарафли иши туфайли катта ҳажмдаги қадриятларимиз сақланиб қолди. маърифатли Улар орасида Муҳаммад Шариф Садр Зиё каби Зотнинг китобхонаси ғоят бой бўлган, у биринчилардан бўлиб ўз китобхонасидаги китобларнинг илмий каталогини тузган. Садр Зиё яхши хаттот хам эди.
Самарқанд хаттотлари
Самарқанд хаттотлик мактабида ҳам атоқли санъаткорлар иш юритганлар. А. Муродов китобида улардан олтмишга яқин хаттотнинг оти келтирилади.
Хоразм хаттотлари
Хоразм мактаби ХВИ юзйилликдан ХИХ юзйиллик сўнгига қадар адиб оламидаги машҳур асарлар (жумладан, Фирдавсий -Шоҳномаси, Жомийнинг "Ҳафт авранг") ҳамда ўз ҳудудларида яратилган турли бадиий, илмий, тарихий асарларни кўчирганлар.
Улар орасида Ҳамдалий, Нависий Хоразмий наста'лиқ услубига янгилик киритган Абдураҳмон Хоразмий, унинг ўғли Анисий Хоразмий ва Абдузоҳир котиб хаттотлик санъатига оид "Саводи таълим" асарини ёзган машҳур шоир, таржимон Мунис Хоразмий ҳамда Муҳаммад Юсуф Рожий (шоир, мусиқашунос, таржимон). Комил Хоразмий (уста хаттот, наққош ва бастакор), Абдураззоқ Фақирий (шоир, хаттот) - насх, сулс, райҳоний ва бошқа хатлар устаси Муҳаммад Юсуф Чокар (шоир, мусиқашунос, хаттот), Муҳаммад Юсуф Баёний (шоир, тарихчи, табиб, таржимон, мусиқашунос ундан олдин ва кейин ўтган олтмишга яқин ижодкор ва улар кўчирган асарлар ҳақида маълумотлар мавжуд.
Фарг'она хаттотлари
Фарғона мактаби хусусида сўз Заҳириддин Муҳаммад Бобур дан бошланади. У давлат арбоби, саркарда, шоир, олим, тарихчи ва ихтирочи хаттотдир. ХВИ-ХВИИИ юзйилликларда Фарғонада Навоий асарлари кўплаб кўчирилган. Қўқон хонларининг ичида шеърият соҳасида Фузулийга эргашган шоирлар бўлгани учун ҳам, Фузулий асарлари каби китобат қилинган. Қирққа яқин хаттот ХХ юзйилликка қадар иш юритган.
Тошкент хаттотлари
Тошкент хаттотлари китобат санъатининг турли йўналишдаги намояндалари ҳақида ўзининг "Бадое ул-вақоеъ" асарида маълумот берган Маҳмуд Восифий, Жалолиддин Юсуф Шоший Муҳаммад Шайх Тошкандий Саййидхўжа ўғли (насх устаси), Обидий, Шоший (настаълиқ ва ёқутий хат устаси), Хож Абдулваххобхўжа Мухркан (гўзал, нақшдор муҳрлар ясаган), Қори Фазлуллоҳ Миржалол ўғли Алмаий (шоир, олим, машҳур "Калила ва Димна” таржимони, Ўз тирноқларини хат ёзишга мослаб ўстирган хаттот). Муҳаммад Шоҳмурод Котиб (шикаста устаси). Бу устод Тошкентда Лихтин, Бердиёнбек, Каминский, Илиин, Порц ва бошқалар ташкил қилган литографияда қўлёзмалар кўчиришда фаол бўлган. Навоийнинг "Ғаройиб ус- сигар" "Наводир уш-шаббоб" девонларини, "Хамса" достонларини, Жомий асарлари, Фузулий, Ҳофиз Шерозий, Амирий девонлари шулар жумласидандир. Шоҳмурод котиб шогирдларидан ўн тўрт номни устознинг истеъдодли шогирди, олим ва котиб А. Муродов ўз асарида келтирган. Шунингдек, Тошкент мактаби намояндаларидан яна йигирма нафар котиб, улар орасида Ибодулла Обидов ҳақида ҳам маълумот беради.
Адабиёт
Манбалар
- ↑ Қосимжон Содиқов. Матншунослик ва манбашунослик асослари, 2017.