Хаура — Ҳиндистондаги шаҳар. Катта Калкутта агломерацияси таркибида, Ғарбий Бенгалия штатида. Аҳолиси 1,01 млн. киши (2001). Хугли дарёси бўйидаги порти ип, газлама ва жут саноатининг йирик маркази. Қоғоз, ойна шиша, металлсозлик, машинасозлик, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Ботаника боги бор.