Хауса — Нигерия (26 млн. киши), Нигер (4,3 млн. киши) ва бошқалардаги халқ. Умумий сони 30,8 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Хауса тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, сунний мусулмонлар. Асосан, деҳқончилик, чорвачилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади.