Xayden
Qiyofa
Хайден - синтоийлик ибодатхонасида жойлашган иншоот бўлиб, у синтоистларни ибодат қилиш маскани ҳисобланади. Одатда, Хайден ибодатхонанинг асосий иншооти хондендан олдинда жойлашган бўлади. Хайден хондендан каттароқ қилиб қурилади. Одатда, хайден хонден билан туташ тарзда қурилади. Хондендан фарқли равишда хайден зиёратчиларнинг ками ҳаққига қилинадиган ибодат, ан’ана ва маросимларни бажаришларига мўлжалланган хона ҳисобланади. Хонден бўлмаган ибодатхоналарда хайден энг асосий иншоот сифатида э’тироф этилади. Бундай ибодатхоналарга тоғ илоҳига багишланган ибодатхонани мисол қилиб келтириш мумкин[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 401.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |