Хайфо — Исроилдаги шаҳар. Аҳолиси 214,9 минг киши (2003). Транспорт йўллари чорраҳаси. Мамлакатнинг Ўрта денгиз бўйидаги муҳим порти. ТелАвив ва Эйлатдан нефт қувурлари ўтказилган. Металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, ойна шиша, семент, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Тайёр қисмлардан автомобил йиғилади. Музейлар бор. Салибчилар қалъаси қолдиқлари сақланган.