Xayfon
Qiyofa
Хайфон — Ветнамдаги шаҳар. Атрофидаги ҳудудлар билан марказга бўйсунувчи махсус маъмурий бирликни ташкил этади. Аҳолиси 784 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари чорраҳаси. Хонгха дарёси делтасининг шимолидаги йирик денгиз порти. Мамлакатнинг муҳим саноат маркази. Семент, ойнашиша, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати корхоналари, кемасозлик, кема ва автомобилларни таъмирлаш ҳамда бошқа корхоналари мавжуд. Анъанавий ҳунармандчилик ривожланган. Балиқ овлаш маркази. Шаҳарга ХИХ асрда асос солинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ветнам ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |