Xazonrezgilik
Ушбу саҳифани Барг тўкилиши билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Хазонрезгилик — дарахтлар ва буталар, баъзан ўтлар (қичитқон ўт) баргининг тўкилиши. Барглар йилнинг кикжжй даврида бир вақтда (мас, барг тукадиган дарахтларда) ёки узоқ вақт давомида (доим яшил усимликларда) биттадан тўкилиши мумкин. Тропик минтақаларда дарахтлар бир неча кун, мўътадил иқлимли ҳудудларда 8—9 ой баргеиз бўлади. Хазонрезгилик — баргларнинг қариши билан боғлиқ нормал физиологик жараён. Хазонрезгилик олдидан баргларда чуқур биокимёвий ва физиологик ўзгаришлар содир бўлади: хлорофилл емирилади; каротиноидлар узоқ вақт сақланиб қолиб, баргнинг кузги рангини белгилайди. Барглардаги озиқ моддалар захира тўпловчи органлар (туганаклар, илдизмева, илдизпоялар) ўсиш нуқталари ва ёш новдаларга ўтади. Хазонрезгилик механизми барг ёки барг банди асосида паренхима ҳужайралари ҳисобидан кўчиб тушадиган қатламнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқ. Баргни пояда ушлаб турадиган ўтказувчи тўкима баргнинг оғирлиги ва шамол таъсирида узилиб, тўкилади. Хазонрезгилик ўсимликларнинг намлик сарфини камайтириш ва новдаларни қор оғирлиги таъсирида синишдан сақланишга мосланишдан иборат эволюцион жараён.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |