Хефрен (юнонча, Чепҳрен), Хафра (миерча) — Миср фиръавни (милоддан авалги 27 аср охири — 26 аср боши). Хеопснинг ўғли ёхуд укаси. Геродот уни Хеопснинг деспотик ҳокимиятини давом эттирувчи сифатида таърифлайди. Ғизодаги Х. эҳроми — катталиги жиҳатидан 2бўлиб (бал. 143,5 м), қадимда яширин йўл орқали водийдаги гранит ибодатхона билан боғланган; ибодатхонадан Х.нинг диоритдан ишланган 2 ҳайкали топилган (Крҳирадаги Миср музей ида сақланади). Эҳром яқинида Х. даврида қоятошлардан ўйиб ишланган Сфинкснинг улкан ҳайкали бор.