Xeklar
Хеклар, мерлузалар (Мерлуccиидаэ) — трескасимон баликдар оиласи. Гавдасининг узунлиги 1,3 м гача (одатда, 40 см га яқин), вазни 10 кг гача. Орқа сузгичи 2 та. 4 уруғи, 15 тури бор. Атлантика ва Тинч океаннинг илиқ ва субтропик сувларида яшайди. Кумушранг хеклар, асосан, Шимолий Америка соҳиллари якинида кенг тарқалган. Узунлиги 70 см гача; 3—4 йидда вояга етади. Май— октабрда 40–150 м чуқурликда 400 минггача увилдириқ ташлайди. Ҳаётининг дастлабки йилларида майда қисқичбақасимонлар, вояга етгандан сўнг йирик умуртқасизлар (калмар, креветка) ва бошқа балиқлар билан озиқланади. Х.нинг 1 тури Қора денгизда учрайди. Барча хеклар йиртқич. Овланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |