Ҳелсинки, (Ҳелсингфорс) - Финландия пойтахти. Усима лянининг маъмурий маркази. Аҳолиси – 551,1 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Фин қўлтиғи соҳилидаги порт. Малми аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий, молия ва маданият маркази. Етакчи саноат тармоғи — машинасозлик (асосан, кемасозлик, электротехника, кўтариш кранлари ва селлюлоза-қоғоз саноати учун жиҳозлар ишлаб чиқариш). Тўқимачилик, кимё ва керамика, кўнпоябзал, полиграфия, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Институтлар, мусиқа академиялари, опера ва миллий театрлар, миллий, шаҳар, бадиий, тарих-этнография музейлари, зоология ва ботаника боғлари, йирик консерт заллари бор. Метрополитен қурилган.

Ҳелсинки

фин: Ҳелсинки
шведча: Ҳелсингфорс
республика аҳамиятига эга шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
Мамлакат Финландия
Ҳукумат
Асос солинган 1550-йил
Аввалги номлари Гел'сингфорс
Майдон 2,138 км2 (825 кв ми)
Расмий тил(лар)и Фин тили, Швед тили
Аҳолиси
 (2021)
658 864
Зичлиги 3071 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+2
Телефон коди +358 9

Ҳелсинкига 1550-йилда ВантаЁки дарёсининг қуйилиш жойида асос солинган ва дастлаб Гамелстат деб аталган. Финландия Россияга қўшиб олиниб (1809) Буюк Финландия князлиги тузилгач, 1812-йилда мамлакат пойтахти Турку (Або) шаҳридан Ҳелсинкига кўчирилди. 1917-йил декабрда мамлакат мустаклллиги эълон қилингач, Ҳелсинки Финландия Республикаси пойтахтига айланди. Ҳелсинкида халқаро учрашув, съезд, конференсия ва кенгашлар бўлиб ўтади. Жаҳон Тинчлик Кенгаши котибияти жойлашган.

Ҳелсинки — замонавий шаҳар. Шаҳар марказида Швед театри биноси, Сокос универмаги, Парламент биноси жойлашган. Меъморий ёдгорликлардан собор, университет биноси, президент саройи, ратуша, Шаҳар думаси уйи ва бошқа сақланган. Ҳелсинки — туризм маркази.

Ҳаволалар