Хемниц (1953-1990-йилларда Карлмарксштадт) — Германиянинг жануби-шарқий қисмидаги шаҳар. Саксония ерида. Аҳолиси 266 минг киши (1999). Муҳим саноат маркази ва транспорт йўллари чорраҳаси. Машинасозлик (хусусан, тўқимачилик ва кимё саноатлари учун жиҳозлар, автомобил, мотоцикл ва велосипедлар и.ч.), кимё, тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик ва мебел саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга ХИИ асрда Рудали тоғлардан ўтган савдо йўли ёқасида асос солинган. ХИИ — ХВИИИ асрларда қурилган меъморий обидалари сақланган.