Хенткаус ИИ ― Қадимги Миср қироличаси, фир’авн Нефериркаренинг рафиқаси ва иккита фир’авн Неферефре (тўнғич ўғли) ва Нюсерра (кенжа ўғли)нинг онаси. Эр-хотиннинг қабри Абусирда аниқланган.

 Ўнг қўлида папирус скипитори ва бошида уре-тожи билан тасвирланган.

Хенткаус ИИ пирамидаси

Унвонлари

Хенткаус ИИ унвонлари орасида қуйидагилар ҳам бор эди:

  • „Юқори ва Қуйи Миср шоҳи“
  • „Хорус ва Сетни кўрган аёл“
  • „Шоҳнинг севимли рафиқаси“
  • „Худонинг қизи“
  • „Икки шоҳнинг онаси“

Жоан Флетчер версияси

Илмий ҳамжамиятда ўз нуфузига эга бўлган археолог ва мисршунос олим Жоан Флетчер қироличанинг турмуш ўртоғи ҳақида ўз муқобил версиясини илгари сурди. Унинг фикрича, Хенткаус ИИ анъанага зид равишда қиролнинг сартароши Нефериркарега турмушга чиқади. Кейинчалик у вазир даражасига кўтарилган.

Адабиётлар