Херем - яҳудийликда қарғиш, ла’нат маросими. У жамоавий тарзда синагогада бажарилади. Маросим яҳудий халқидан бўлган шахс ўз динига нисбатан беҳурмацизлик қилганда амалга оширилади. Унда беҳурмацизлик қилган кишига нисбатан қарғиш ва ла’нат айтилади. Яҳудийлик та’лимотига ко’а, раввинни (ҳоҳ тириклигида ва ҳоҳ ўлгандан сўнг) ҳақорат қилган, уларнинг сўзи ва қарорига ҳурмацизлик қилган ҳамда яҳудийларни талмуд ҳукмларини бажаришдан ушлаб турган ёки ундан қайтарган кимса яҳудий халқи ла’натига дучор бўлади. Маросим давомида қарг’иш сўзларини ўнта яхудий талаффуз қилади, бу вақтда шамлар ёқилиб, “шофар” - ҳайвон шоҳидан қилинган сур (Лов. 23-25) чалинади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 403.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.