Xermeslar
Хермеслар (Аделгидаэ) -тенг қанотлилар туркумига мансуб ҳашаротлар оиласи. Қанотли ва қаноциз турлари бор. Шимолий яримшарнинг мўтадил минтақасидаги игнабаргли дарахтларда учрайди. 40 тури мавжуд. Хермеслар ҳаёт сиклида жинсий уруғланиш билан бирга партеногенез кўпайиш ҳам содир бўлиб туради. Икки уйли хермеслар (масалан, яшил хермеслар) қора қарағай (бирламчи хўжайин)да кичкина ғуддаларга ўхшаш бўртмалар ҳосил қилади; бошқа игнабарглилар (иккиламчи хўжайин)да оталангач урғочи Х. қишловчи тухумлар қўяди. Бир уйли хермеслар (масалан, сариқ хермеслар) ўрмон ва хиёбонлардаги дарахтларни зарарлайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |