Xerson
Херсон — Украинанинг Херсон вилоятидаги шаҳар. Вилоят маркази. Днепрнинг ўнг соҳилида, унинг Днепр лиманига қуйилиш жойида. Денгиз ва дарё порти. Транспорт йўли чорраҳаси. Аэропорт бор. Таркибида 3 шаҳар тумани мавжуд. Аҳолиси 66 минг киши (2025).
Шаҳар 1778-йилда кемасозлик корхоналари билан бирга Қора денгиз флотани барпо этиш учун қалъа сифатида вужудга келган ва Херсонес Таврический деб аталган. 1783 йдан уездшаҳри. 1803-йилдан губерня маркази. Етакчи саноат тармоқлари — кемасозлик ва машинасозлик (комбайн, кардан валлари, электромашинасозлик заводлари ва бошқалар), нефтни қайта ишлаш, енгил (ип газлама кти ва бошқалар), озиқ-овқат (консерва, гўшт, балиқ ва бошқалар), қурилиш материаллари, мебел саноати тармоқлари ривожланган. 4 олий ўқув юрти, 2 театр, филармония, телемарказ, бадиий, ўлкашунослик музейлари бор. Шаҳарда Украина обикор деҳқончилик илмий тадқиқот института, балиқ хўжалиги илмий тадқиқот институтининг бўлими, Жанубий Украина синов стяси мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Арсенал (ХВИИИ аср), ГрекСофия черкови (1780), Святой Дух монастири (ХИХ аср бошлари), Спас собори (1806), Қора денгиз госпитали (1803—10) сақланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |