Xeyerdal Tur

Хеердал Тур [1914.6.10, Ларвик – 2002.18.4, КоллаМикери қишлоғи (Италия)] – норвег этнографи ва археологи, денгиз сайёҳи, ёзувчи. Осло университетида ўқиган (1933—37). Х.нинг илк саёҳати Полинезиядаги ФатуХива о.га бўлган (1937-38). „КонТики“ солида экипаж билан биргаликда Перудан Полинезияга қадар Тинч океанини кечиб ўтган (1947). Бу саёҳат уни бутун дунёга машҳур қилган. 1969—70 йилларда „Ра“ папирус қайиғида Африкадан Марказий Америкадаги оролларгача борган. 1977—78 йилларда қамишдан ясалган „Тигрис“ қайиғида АлКурна (Ироқ) – Ҳинд дарёсининг қуйилиш ери – Жибути йўналиши бўйича сузган. Пасха, Галапагос ва Канар о.ларида археологик казишма ишлари олиб борган. Буюк сайёҳ викинглар ҳақидаги манбаларни тадқиқ этиш мақсадида 2001 йил Азов бўйига археологик экспедиция уюштирган. Кўплаб илмиёммабоп асарлар муаллифи. Асарлари: „КонТики“да саёҳат (1949), „АкуАку“ (1957), „Ра“ (1970), „ФатуХива“ (1975) ва бошқа
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |