19-аср Грудели Пиэтро Марубининг хҳублета кийган портрети

Хҳублета — тўлқинсимон, қўнғироқ шаклидаги халқ юбкаси бўлиб, уни одатда албан аёллари киядилар. Кўп ҳолларда, юбка иккита тасма ёрдамида елкага осиб қўйилади. У албан анъанавий кийимларининг бир қисми бўлиб, 13 дан 17 тагача чизиқлари бўлиб, 5 та кигиз қисмдан ташкил топади. Кўкраги ва фартук билан қопланган қисми қора жундан тайёрланган[1]. Орқа қисми қўнғироқ шаклида тикилган[2].

Хҳублета ўзига хос шакли, тузилиши ва безатиш услуби сабабли ҳам ноёб кийим тури ҳисобланади[3]. Бу кийим шимолий Албания, Косово, Шимолий Македония ва Черногориядаги албанлар томонидан кийилади. Хҳублетанинг икки тури мавжуд: бири тор, иккинчиси эса кенг[3]. Ҳозирги кунда либосда фақат иккита рангдан фойдаланилади: оқ ранглиси турмушга чиқмаган аёллар учун, қора ранглиси эса турмуш қурганлар учун мос келади[3]. Лекин қадимда турли ранглар қўлланган. 17-асрдаги китобларда айтилишича, Келменд аёллари кийган хҳублетасида товусники сингари кўп ранглар қўлланилмаган[2]. Охирги икки асрда рангларнинг камайиши мазкур либос турининг фақат чекка тоғли ҳудудларда қўлланиши билан боғлиқ, деган фикрлар бор[2].

Хҳублета 2022-йилда ЮНЕСКО томонидан зудлик билан қўриқлашга муҳтож номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган[4][5].

Тарихи

Хҳублета жуда қадимги келиб чиқиш тарихига эга[6]. Бу либоснинг, Боснияда, милоддан аввалги ИИ минг йилликка оид Ўрта ер денгизи минтақасининг бошқа ҳудудларида топилган баъзи неолит даврига оид фигуралари билан ўхшашлиги мавжуд ва шунга мос равишда қадимги Ўрта сивилизацияга боғлиқ деб ҳисобланилади[7][8]. Одатда, у қуёш, ой, юлдузлар, бургутлар ва илонларнинг тасвирлари сингари қадимги бутпараст келиб чиқишининг албан рамзий элементлари билан безатилган. Қўлланилган бундай геометрик безаклар кўп ҳолатда костюмнинг архаик характерини намоён этган[8].

Манбалар

  1. ↑ Гжергжи, Андромақи. Албаниан Cостумес Тҳроугҳ тҳе Cентуриэс: Оригин, Тйпес, Эволутион. Аcадемй оф Сcиэнcес оф Албаниа, 2004 — 153-бет. ИСБН 978-99943-614-4-1. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 , архивсана= параметри ҳам кўрсатилиши зарур. Селами Пулаҳа. Шқиптарëт дҳе трожет э тйре. 8 Нëнтори, 1982 — 136–138-бет (андромақи гжергжида асл нусхадан [ архивланган]). 
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Этудес эт доcуменц балканиқуэс эт мéдитерранéэнс. Паул Ҳенри Стаҳл, 2001 — 34–37-бет. 
  4. ↑ „УНЕСCО - Хҳублета, скиллс, cрафцманшип анд формс оф усаге“ (эн). ич.унесcо.орг. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.
  5. ↑ „Хҳублета шқиптаре, ташмë пасури э гжитҳë нжерëзимит, УНЕСCО э мерр нë мброжтже башкë ме дижебëржен э саж! Маргарити: Вендим унаним, cопëз Шқипëриэ пëр ботëн - Шқиптаржа.cом“ (сқ). шқиптаржа.cом. Қаралди: 2022-йил 13-декабр.
  6. ↑ Гжергжи 2004.
  7. ↑ „Датабасе оф Cултурал Ҳеритаге оф Косово“. 2019-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-декабр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Cондра, Жилл. Энcйcлопедиа оф Натионал Дресс: Традитионал Cлотҳинг ароунд тҳе Wорлд [2 волумес], 2013-04-09. ИСБН 9780313376375.