Xiaomi Auto
Хиаоми Ауто (小米汽车; расман Хиаоми Аутомобиле Cо Лтд[1]) – бу Хитойнинг Пекин шаҳрида жойлашган электр автомобиллари ишлаб чиқарувчиси бўлиб, Хитойнинг Хиаоми истеъмол электроникаси компаниясининг шўба корхонаси ҳисобланади.
|
| |
Нативе наме |
小米汽车有限公司 |
|---|---|
| Тйпе | Шўба корхона |
| Индустрй | Автомобил саноати |
Ареа сервед |
Хитой |
Кей пеопле |
Леи Жун |
| Продуcц | Электромобиллар |
| Оwнер | Хиаоми |
Хиаоми Ауто 2021-йилда Леи Жун томонидан ташкил этилган бўлиб, асосан электр автомобиллари ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Тарихи

2021-йил 30-мартда Хиаоми бош директори Леи Жун компаниянинг ақлли электр автомобилларига бағишланган шўба корхонасини ташкил этишини эълон қилди. Ушбу ташаббусга дастлаб 10 миллиард Хитой юани миқдоридаги инвестиция киритилиши, кейинги 10 йил ичида жами 10 миллиард АҚШ доллари сармоя киритилиши кутилмоқда[2]. Шу билан бирга, компания бош директори Леи Жун янги электр автомобил бизнесининг ҳам бош директори сифатида тайинланди.
2021-йил 1-сентабрда Хиаоми Аутомобиле Cо., Лтд. расмий равишда ташкил этилди. 27-ноябрда Пекин шаҳри ҳукуматининг Хиаоми билан ҳамкорлик тўғрисидаги келишуви эълон қилиниб, компания Пекин Иқтисодий-технологик ривожланиш зонасида завод қуришни режалаштирди. Завод икки босқичда 300,000 дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади, ҳар бир босқичда 150,000 та автомобил ишлаб чиқарилади. Биринчи автомобил 2024-йилда ишлаб чиқарилади[3].
2022-йил март ойида Хиаоми Гроуп 2021-йилги йиллик ҳисоботида автомобил ишлаб чиқариш бўйича режалардан ўзиб кетилганини эълон қилди. 2023-йил декабр ҳолатига кўра, компаниянинг автомобил бизнеси бўйича илмий-тадқиқот жамоаси 1,000 кишидан ошган ва 2024-йилнинг биринчи ярмида оммавий ишлаб чиқариш бошланиши кутилмоқда[4].
2023-йил 28-декабрда Хиаоми ўзининг биринчи электр автомобили – СУ7 ни тақдим этди[5]. Ушбу автомобил 2024-йил 28-мартда Пекинда расмий равишда бозорга чиқарилиб, шу кундан бошлаб буюртмалар олина бошланди[6].
2024-йил июл ойида Хиаоми Ауто Хитой ҳукумати томонидан мустақил автомобил ишлаб чиқариш ҳуқуқини қўлга киритди, компания аввал БАИC Мотор сертификатларидан фойдаланаётган эди[7].
Маҳсулотлар

- Хиаоми СУ7 (2024–ҳозиргача), седан, БЕВ
- Хиаоми МХ11, СУВ
Манбалар
- ↑ „Хиаоми Аутомобиле Cо Лтд“ (эн). говт.чинадаилй.cом.cн. Қаралди: 2024-йил 17-сентябр.
- ↑ „为小米汽车而战,雷军到底是Алл Ин豪赌还是资本新故事?“ (зҳ). теч.ифенг.cом. Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ „Хиаоми то опен cар плант ин Беижинг wитҳ аннуал оутпут оф 300,000 веҳиcлес“. Реутерс.
- ↑ „小米汽车研发团队规模已超千人,预计2024年上半年正式量产-汽车资讯-盖世汽车社区“. и.гасгоо.cом. Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ Тоҳ, Мичелле „Чина'с Хиаоми дреамс оф буилдинг а cар 'ас гоод ас' Порсче анд Тесла | CНН Бусинесс“ (эн). CНН (2023-йил 28-декабр). Қаралди: 2023-йил 29-декабр.
- ↑ „Чина'с латест ЭВ ис а 'cоннеcтед' cар фром смарт пҳоне анд элеcтрониcс макер Хиаоми“ (эн). АП Неwс (2024-йил 28-март). Қаралди: 2024-йил 28-март.
- ↑ Зҳанг, Пҳате „Хиаоми гец cар-макинг қуалифиcатион, регулаторй филинг шоwс“ (эн-УС). CнеВПост (2024-йил 12-июл). Қаралди: 2024-йил 12-июл.