ХИЛВАТ (араб - холи жой) танҳолик, ҳеч нимага богъланмаслик, дунёнинг хилма-хил гъояларидан форигълик. Тасаввуфда эса бундай ҳолда шайх раҳнамолиги ва коърсатмаларига биноан муриднинг махсус бир жойда беркиниб ибодат ва Аллоҳнинг зикри билан машгъул боълишидир. Тасаввуф ҳаётни батамом хилватда оътказишни таргъиб этмаган. Узлат — ҳаётдан қочиш, турмушдан ажралиш, одамлардан безиш эҳтиёжи эмас, балки маълум муддат оъз устида ишлагандан соънг руҳий камолот ҳосил қилишдир. Тасаввуфда хилват иккига ажратилган: биринчиси — шариат хилвати, иккинчиси — тариқат хи л в ат и . Шариат хилвати айб ва нуқсон саналмиш барча гуноқу ёмонликлардан тавба қилишга асосланади. Бу хилватнинг шартлари, одоб ва қоидаларини тоълиқ адо этмасдан тариқат хилватига юз буриб боълмайди. Шиҳобуддин Суҳравардийнинг эътирофича, тариқат хилватидан мақсад бир талай гъаройибот, ажойибот ёки кашфиётларга шоҳид боълмоқ эмас, балки зикри илоҳийдан оъзга муродлардан холи боълмокдир.[1][2] [3] [4] [5] [6] [7] [8]

Манбалар

  1. ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. - Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  2. ↑ Хатм ал-авлиё. - Байрут, 1965
  3. ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. - Қоҳира, 1994;
  4. ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. - Қоҳира, 1960;
  5. ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. - Миср, 1974. Т.Н .;
  6. ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. - Байрут, 1992; Лисониддин
  7. ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. - Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  8. ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.