Xirqa
Хирқа (араб. – ямоқ, қуроқ) – жунли матодан тикилган устки кийим. Асосан, суфийлар кийган. Х. одатда суфийликда пирдан шогирдга ўтган, узоқ вақт кийилгани сабабли у кўпинча эскирган, қуроқ ва ямоқ бўлган. Х. ўзбеклар орасида жанда деб аталган.
ХИРҚА (араб. – ямоқ, қуроқ) – поъстак, ямоқли кийим. Кийган одамнинг сулук ёълида эканини ифода этади . Тариқатларда хирқа, кулоҳ, камар, шадд, або, поъстак, таннура каби либослар кийилади. Мазкур либослар ҳам оъз оърнида маълум бир тасаввуфий маънони ифодалайди. Хирқа одатда суфийликда пирдан шогирдга оътиб, узоқ вақт кийилгани сабабли у коъпинча эскирган, қуроқ ва ямоқлардан, жун, пахта, палос ва теридан тикилган. Хирқа „жанда“ номи билан ҳам юритилади. У тариқат аҳли кийган кенг, узун, олди очик., ёқасиз, енги узун либос. Хирқа кийиш шайхга байъат қилиш ва таслим боълишни ифода этади. Хирқа икки хил мазмунни англатган: муридни сулукка олиб кириш ва тариқат ишини ёйишга рухсат бериш. Шунга коъра Суҳравардий „Авориф ал - маориф“да икки хил хирқани ажратади: табаррук хирқа ва ирода хирқаси. Табаррук хирқа тариқатга киришга мойил боълган, зикр мажлислари, шайх суҳбатларида иштирок этадиган, аммо ҳали тариқатга кирмаган кишининг оъз истагига коъра унда тариқатга меҳр пайдо қилиш, пирга қоъл беришга ундаш мақсадида кийдирилади. Иродат
Тасаввуф атамалари
хирқаси эса тариқатда муайян босқичларни босиб оътган муридга тариқат шайхи томонидан кийдирилиб, у оъзига хос ижозат сифатида талқин қилинади. Шайх муриддан хирқа шартларига вафо қилиш ахдини олади ва унга хирқанинг ҳақларини оъргатади. Хирқани солик бутун ҳаёти давомида кийиб юриши тавсия этилади. Хирқанинг турига коъра уни кийдириш учун белгиланган синов муддати қирқ кундан уч йилгача, ёки ундан ҳам коъпроқ вақтни талаб қилган. Хирқанинг ранги ҳақидаги мунозаралардан аён боъладики, тоъқ рангли хирқа кир коътариши ва суфий унингтозалигини сақлаши учун коъп вақтини олмаслиги нуқтаи назаридан қулай ҳисобланган. Тасаввуф олимлари пирсиз юқори даражаларга эришган суфийлар учун „хирқаи Хизрий“ тушунчасини киритиб, гоъёки уларнинг пири Хизр (а.с.) боълган, деган маънони ифода этганлар. Кейинги давр адабиётида хирқанинг турлари деталлаштирилган: хирқаи ирода ёки хирқаи асл; хирқаи табаррук ёки хирқаи ташаббуҳ; хирқаи тарбия ёки хирқаи ҳидоя (муридларга таълим бера оладиган, уларниннг руҳий ҳолатларини изоҳлаб тоъгъри ёъл коърсата оладиган муридларга берилган); хирқаи суҳбат (тариқатда оъзи мустақил фаолият юритиши мумкин боълган муридга берилган); хирқаи таълим (китоб ва шайхларнинг оъгити асосида таълим беришга қодир муридларга берилган, бу муридлар фақат китобий таълим бериш билан чекланган). Аммо аксарият коъзга коъринган уламолар хирқани умумлаштириб, хирқаи тасаввуф номи билан атаб келганлар. Хирқани дунёвий манфаат қозониш учун восита қилишдан сақланиш, уни нафс ва қалб тарбияси учун кийиш тавсия этилган. Тасаввуфий манбаларда, хусусан Воиз Кошифийнинг „Футувватномаи султоний“ асарида хирқа мавзуси батафсил изоҳланган: хирқа шарти, тури, мақсади, кийиш ва кийдириш одоблари,
[8] [9] [10] [11] [12] [13] [14][15] [16] [17] [18] [19] [20] [21]
Манбалар
- ↑ Муҳаммад Ҳаким Термизий. Хатм ал-авлиё. – Байрут, 1965;
- ↑ Хужвирий. Кашф ал-маҳжуб. – Миср, 1974.
- ↑ Т.Н; Муҳйиддин ибн Арабий. Ал Футуҳот ал-Маккийя. – Миср, 1911;
- ↑ Анқо мугъриб фи хатм ал-авлиё ва шамс ал-магъриб. – Байрут, 2009;
- ↑ Девон Ибн Арабий. – Байрут, 1996;
- ↑ Абдураззоқ Кошоний. Истилоҳат ас-суфийя. – Қоҳира, 1992; Абдулкарим Жилий. ал Исфар ан рисалат ал-анвар. – Байрут, 2004;
- ↑ Муҳаммад Абдурауф Мановий. ат Таориф. – Байрут-Дамашқ, 1990;
- ↑ Жалолиддин Суютий. ал-Ҳовий фи-л-фатово. Т.2.- Байрут, 1982;
- ↑ Салоҳиддин Софадий. Вафий би-л-вафаят. – Қоҳира, 2000;
- ↑ Аҳмад Кумушхонавий Нақшбандий. Жомиъ ал-усул фи-л-авлиё ва анвоиҳим. – Миср, 1880;
- ↑ Муҳаммад Содиқ М.Ю. Тасаввуф ҳақида тасаввур. – Тошкент, 2004;
- ↑ Али (Мишел) Чадкиэвич. ал-Валая ва-н-нубувва инда аш-шайх ал-акбар Муҳйидцин ибн Арабий.- Марокаш, 1999; 5аНН ф й . Нак1Ш Т1гпгп21 уэ (азаууиГ ап1ау151. 1п5ап уау1п1ап. – 1$ипи1,2008;
- ↑ Баҳоуддин Нақшбанд Бухорий (нашрга тайёрловчи ва изохдар муаллифи Ёълдош Эшбек). – Қарши, 2010.
- ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. – Байрут, 2010; Хдким Термизий.
- ↑ Хатм ал-авлиё. – Байрут, 1965
- ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. – Қоҳира, 1994;
- ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. – Қоҳира, 1960;
- ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. – Миср, 1974. Т.Н .;
- ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. – Байрут, 1992; Лисониддин
- ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. – Қоҳира, 1966; Муҳаммад
- ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.