Xit-parad
Хит-парад ёки чарт — маълум бир даврга оид энг оммабоп медиа маҳсулотларнинг нашр этилган рўйхати (мусиқа, китоблар, филмлар, ўйинлар). Қоида тариқасида, хит-парад рўйхатлари 10—20 дан ортиқ бўлмаган ўринлардан ташкил топган бўлади ва кўрсаткичларнинг тушишига қараб жойлаштирилади. Хит-парадлар асосан медиа маҳсулотларнинг сотуви ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, мусиқий композицияларнинг қанча вақт давомида радиода берилиши, филмларнинг қанча вақт давомида намойиш этилиши (кинопрокат) га қараб белгиланади. Одатда хит-параднинг вақтинчалик даври бир ҳафта, баъзан эса бир ойни ташкил этади. Том маънода „хит-парад“ энг оммабоп медиа маҳсулотлар рўйхатини англатади.
Мусиқий хит-парадлар
Мусиқа саноатида хит-парадлар одатда қўшиқларнинг грампластинка ва дисклари сотуви ҳақидаги маълумотлар, аксарият ҳолатларда қўшиқларнинг радиостансияларда қанча вақт давомида қўйилиши ва Интернет орқали қўшиқларнинг юклаб олиниши, турли хил мусиқа журналлари ўқувчилари, радиостансиялар тингловчилари, телевидениедаги мусиқий кўрсатув томошабинлари ўртасида ташкил этилган сўровлар асосида тузилади.

Ҳозир мусиқий хит-парадлар асосан қўшиқнинг узоқ давомида эфирга қўйилиши ҳамда охирги вақтларда Интернет орқали юклаб олинишига қараб тузилмоқда.
Биринчи мусиқий хит-парад 1936-йил 4-январда Америка Қўшма Штатларининг „Биллбоард“ журналида нашр этилган. 1940-йил 20-июлдан журналда қўшиқларнинг доимий хит-парадлари (реcорд чарц), 1958-йил 4-августдан эса журнал ҳафтанинг энг машҳур 100 та қўшиқлари — „Биллбоард Ҳот 100“ мусиқий чартни чоп эта бошлади[1]. Рўйхатга олишда қўшиқларнинг радиостансияларда берилиши ва дискларнинг сотувига оид маълумотлар ҳисобга олинган. Поп хит-парад (поп чарц) билан бир қаторда мусиқанинг алоҳида жанрлари: кантри, ритм энд блюз, рок учун ҳам хит-парадлар пайдо бўлди. Бугунги кунда „Биллбоард“ журнали хит-паради АҚШ мусиқа бозори ҳолатини аниқ акс этувчи энг обектив манба бўлиб қолмоқда. 1958-йилдан 1991-йилгача „Биллбоард“ журнали радиостанциядан олинган маълумотлар ҳамда сотув маълумотларини ўзида сақлаган ҳолда хит-парадларни тузган бўлса, 1991-йил 30-ноябрдан журнал янги методологиясини тадбиқ қила бошлади, яъни „Ниэлсен Броадcаст Дата Сйстемс“ (БДС) электрон тизим хизматидан фойдалана бошлади[1]. Ҳозир журналнинг хит-парадлар бўйича фикри мусиқа саноатида „олтин стандарт“ ҳисобланади.

Буюк Британияда биринчи мусиқий хит-парад илк маротаба 1952-йил 14-ноябрда „Неw Мусиcал Эхпресс“ журналида нашр этилган[2]. Сўнгра „Реcорд Миррор“ (1955) ва „Мелодй Макер“ (1958) журналларида ҳам хит-парадлар чоп этила бошланди. Германияда хит-парадлар „Браво“ журнали томонидан нашр этила бошланган.
СССРда биринчи хит-парадлар 1970-йилларнинг иккинчи ярмида „Московский Комсомолес“ газетасида („Звуковая дорожка МК“ мусиқий бўлимида)[3] нашр этилган, кейинчалик „Смена“ ҳамда бошқа кўплаб ёшлар ва мусиқага оид нашрларда пайдо бўлди. Ғарбдагидан фарқли ўлароқ, СССРда хит-парадлар тингловчиларнинг сўровлари ва маълум бир даврий нашр (газета ёки журнал) ўқувчиларининг хатлари асосида тузилган.
Чарт топпер
Ҳар бир мусиқий чартда энг юқори ўрин (№ 1) мавжуд бўлиб, ҳозирги вақтда бу энг машҳур қўшиқ ёки энг кўп сотилган сингл (грампластинка) ёхуд албом ҳисобланади. Инглиз тилидаги адабиётларда бундай чартлар етакчиси „чарт топпер“[4], „чарт-топпер“ ва шунга ўхшаш атамалар (нумбер оне, Но. 1 ҳит, топ оф тҳе чарц, чарт ҳит) деб номланади. Ушбу атама мусиқа маркетингида, реклама бизнесида ва қўшиқчининг машҳурлик даражасини аниқлашда кенг қўлланади. Бироқ, бу нисбий тушунчадир, чунки чарттопер аниқ рақамларга асосланган йиллик сотув маълумотларидан фарқли равишда, бир вақтнинг ўзида қўшиқлар, албомлар ва мусиқаларни ўзаро солиштириб, баҳолайди. Лекин бу қўшиқларнинг турли вақтлардаги ўринларини таққослаш, қўшиқлар машҳурлигининг умумий кўламини аниқ таққослашни таъминлай олмайди. Аксарият чартлар, айниқса ҳафталик чартлар қисқа вақт ичида жуда яхши сотиладиган қўшиқларга ўрин белгилашни маъқул кўришади. Натижада қисқа вақт ичида машҳур бўлган қўшиқ (оне ҳит wондер), секинроқ сотиладиган ва ўрин ололмаган қўшиқдан кўра юқорироқ ўринни, яъни 1-ўринни эгаллайди. Аммо ҳафта чарттоперидаги энг машҳур қўшиқ йил охирига келиб, кучли ўнликда жой эгаллаши ёки эгалламаслиги ҳам мумкин[1][5]. Шу туфайли қўшиқчи битта қўшиғи ёки бир нечта қўшиқлари билан чартдан ўрин эгаллаб, машҳурликка эриша олади[6].
Кинофилмлар хит-паради
Кинофилмлар хит-паради кинотеатрларда филм прокатидан тушган ҳафталик тушумлар ҳақидаги маълумотларга асосланиб тузилади (АҚШда улар бохоффиcеможо веб-сайтида эълон қилинади). Муайян кўрсатувларнинг рейтингига кўра тузилган телевизион хит-парадлар ҳам мавжуд.
Китоблар хит-паради
Ноширлик ва матбаа соҳасида китобларнинг хит-паради „бесцеллерлар рўйхати“ деб аталади, кўпинча бадиий (романлар ва бошқалар) ва бадиий бўлмаган (биографиялар, тарихий очерклар ва бошқалар) бўлинади.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Жоэл Wҳитбурн. „Топ поп синглес 1955-2002“ (инглиз тилида) (2003). 2022-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-ноябр.
- ↑ „Неw Мусиcал Эхпресс“ (инглиз тилида). 2022-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-ноябр 2022-йил.
- ↑ „Век в печати: как „Московский комсомолец“ изменился за 100 лет“ (рус тилида) (2019-йил 11-декабр). 2022-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-ноябр 2022-йил.
- ↑ Д. М. Паиге. Чарт Топпер (инглиз тилида). Миннеаполис: Дарбй Cреэк ™, 2013 — 112-бет.
- ↑ Шарон Давис. Эверй Чарт Топпер Теллс а Сторй: Тҳе Севентиэс (инглиз тилида). Лондон: Рандом Ҳоусе, 2012 — 432-бет.
- ↑ Wайне Жанcик. Тҳе Биллбоард Боок оф Оне-ҳит Wондерс (инглиз тилида). Неw Ёрк: Биллбоард Боокс, 1998 — 518-бет. ИСБН 0823076229, 9780823076222.