Xitin
Хитин (юнонча, читон — кийим, тери, қобиқ) — полисахаридлар гуруҳига мансуб табиий бирикма; бўғимоёқлилар ва бир қатор умуртқасиз ҳайвонлар ташқи скелетининг асосий компоненти; замбуруғлар, бактериялар ва айрим сувўтларнинг ҳужайра девори таркибида бўлади. Таянч вазифасини бажаради. Хитин Нацетилглюкозамин қолдиғидан иборат. Сув, суюлтирилган кислота, ишқор, спирт ва бошқа органик эритувчиларда эримайди; консентрланган кислоталарда эрийди. Хитиннинг тузилиши, физиккимёвий хоссаси ва биологик аҳамияти ўсимлик селлюлозасига ўхшаш.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |