Xitoyda Islom

Андоза:Овозли Википедия Хитойда Ислом (伊斯兰教 Йīсīлáнжиàо ёки 回教 Ҳуíжиàо) динига 1400 йилдан бери амал қилиниб келинади[1].
Сўнгги тахминларга кўра, мусулмонлар мамлакат аҳолисининг 0,45-2,8 фоизини ташкил қилади. Хуэйлар Хитойдаги энг йирик мусулмонлар гуруҳи бўлса-да, энг кўп мусулмон истиқомат қиладиган ҳудуд Шинжон-Уйғур мухтор раёнидир. Раёнда кўп сонли мусулмон уйғурлар яшайди.
Ислом Хитойга жуда эрта етиб борган. Маълумотларга қараганда, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг оила аъзоларидан бир киши Хитойга жуда эрта, анча илгари бориб, даъват ишларини олиб борган. (Тахминларга кўра 618-651 йиллар). Ҳозирги кунда Хитойда унинг қабрлари бор. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Ислом Тарихи” 2-жуз, 290-бет).
ВИИИ асрда асосан араблардан иборат мусулмонлар Хитойга савдо учун саёҳат қилган. 760-йилда Янчжой қирғинида кўплаб мусулмон араб ўлдирилган. 878-879-йилларда Гуанчжоу қирғинида яна араблар нишонга олинган. Бунга қарамасдан, мусулмонлар Сун сулоласи ҳукмронлиги даврида (960-1279) импорт ва экспорт саноатида муҳим ўрин тутишда давом этган. Юан сулоласи (1271-1368) даврида кўплаб мусулмон самарали бошқарув қобилиятига эга бўлгани учун Хитойнинг турли бурчагига юборилган.
Мин сулоласи (1368-1644) даврида аввалроқ мамлакатга келган мусулмонлар авлодлари хитой тили шеваларида сўзлаша ҳамда хитой халқлари исмлари ва маданиятини ўзлаштира бошлаган. Улар ўз таомларини ҳамда архитектура, жанговар санъат услублари ҳамда каллиграфияларини ишлаб чиққанлар. Ушбу давр айрим манбаларда Хитойдаги Исломнинг олдин даври ўлароқ юритилади. Айнан шу даврда Нанкин исломий изланишларнинг муҳим марказига айланган.
Син сулоласи ҳукмронлиги давирида (1636-1912) бир неча исломий инқилоб рўй берган. Хусусан, 1855-1873-йилларда Юннанда Пантай исёни, 1862-1877-йилларда асосан Синсзян, Шенси ва Гансуда Дунган исёни содир бўлган. Мажур ҳукумат барча исёнчиларни қатл қилишни буюрган, натижада Пантай исёни ортидан бир миллион мусулмон қирғин қилинган, Дунган исёни ортидан эса бир неча миллион мусулмон ўлдирилган[2].
1949-йилда Хитой Халқ Республикаси тузилганидан кейин, ҳукумат атеизмни тарғиб қила бошлади, бошқа динлар қатори Ислом дини репрессияга учради. 1966-1976-йиллардаги Маданий инқилоб давомида Хитой коммунистик партияси кўплаб масжидларни ёпди ёки бузиб ташлади, Қуръон нусхаларини йўқ қилди. 1980-йилларда мамлакатда диний репрессия қисман сустлашди, мусулмон гуруҳлар фаолияти қайта тиклана бошлади.
Хитойдаги мусулмонларнинг ҳозирги кундаги сони ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Турли манбаларда Хитойда 20 миллиондан 35 миллионгача мусулмон истиқомат қилиши хулоса қилинган. Мамлакатда расман тан олинган 55 этник озчиликлар гуруҳларининг 10 таси мусулмон халқлардир. Айни дамда Хитойда тақрибан 35-45 минг масжид, 40-50 минг имом ҳамда 10 Қуръон институтлари бор.
2014-йил Хитой расмийлари мусулмонлар, хусусан, Шинжон-Уйғур мухтор раёнидаги уйғурларга қарши кенг кўламли репрессия бошлади[3]. АҚШ ҳукумати Пекиннинг уйғурларга қарши сиёсати геноцид ва инсониятга қарши жиноятларга тенг келади, деб топган. Британия, Белгия, Нидерландия ва Канада қонун чиқарувчи органлари ҳам айни хулосага келган[4].
Манбалар
- ↑ Гладней, Дру C. (2003). „Тҳе Чина Қуартерлй - Ислам ин Чина: Аccоммодатион ор Сепаратисм? - Cамбридге Жоурналс Онлине“. Тҳе Чина Қуартерлй. 174-жилд. 451–467-бет. дои:10.1017/С0009443903000275.
- ↑ Гернет, Жаcқуэс. А Ҳисторй оф Чинесе Cивилизатион. Неw Ёрк: Cамбридге Университй Пресс, 1996. ИСБН 0521497124.
- ↑ Мерс, Стевен Леэ. „А Cраcкдоwн он Ислам Ис Спреадинг Аcросс Чина“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2019-йил 21-сентябр). Қаралди: 2019-йил 24-сентябр.
- ↑ „Норасмий Уйғур трибунали Хитой уйғурларга қарши геноцид содир этганини хулоса қилди“. Озодлик радиоси (5-январ 2022-йил). Қаралди: 10-июл 2022-йил.
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |