Xitoylar
Хитойлар (ўзларини хансзу, ханъ деб атайдилар, асосан тайван, тай халқи тасирида асимилясия бўлган турк(татар)ҳалқлари) – халқ. ХХРнинг асосий аҳолиси. Шунингдек, Хитойликлар Таиланд, Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ветнам, Бирма, Филиппин ва Камбоджада яшайди. Дунёда сон жиҳатдан энг кўп халқ ҳисобланади. Умумий сони тахминан 1,325 млрд. киши (2003 й.). Хитой тилида сўзлашадилар. Хитойнинг асосий қисми монголоид ирқининг Тинч океан тармоғига, Хитойнинг кичик гуруҳлари эса Шарқий Осиё ва Жанубий Осиё вариантига мансуб. Ёзуви иёгрифлардан иборат. Диндорлари – асосан, будда динига, будизим, конфуцийликка эътиқод қилади, мусулмонлар, христианлар ҳам бор. Қадим замонда Хитой. ся, хуася деб номланган. Ся этнонимининг ханга айланиши Хитойни икки марта бирлаштирган хан сулоласи номи билан боғлиқ. Хан этноними одатга киргандан сўнг ушбу халқ тили ханюй, ёзуви хансзи деб аталди. Хитойлар 4000 йиллик ёзма тарихга эга бўлиб, улар илк бор Хуанхе (Қорамурон) дарёси қуйи оқими бўйларида яшашган. Хитой аждодлари қаторига мил. ав. 2минг йилликда турли хил маданиятлар (Яншао, Луншан ва бошқалар)ни яратган, Хуанхе ва Янсзи дарёлари ҳавзасида деҳқрнчилик билан шуғулланган қабилалар кирган. Мил. ав. 2минг йилликда ҳозирги Хенан, Шенси, Шанси вилоятлари худудида ибтидоий жамоа муносабатларининг асосий белгилари сақланиб қолган Ин давлати пайдо бўлди. Инликларнинг ғарб томонида уларга кардош бўлган чжоу қабилалари яшаб, улар мил. ав. ХИ асрда Ин давлатини истило қилишган. Мил. ав. ХИ—ИИИ асрларда ҳозирги Хитой ҳудудида ин ва чжоу халқларининг авлодлари билан аралашиб кетган турли халқлар (ман, жун, ди, и) яшаган. Шунингдек, мил. ав. 1-минг йиллик ўрталаридан хитой манбаларида Янсзи дарёсидан жанубида яшаган кўп сонли юэ қабиласи ҳам тилга олинган. Бу қабилаларнинг кўпчилиги, асосан, тай халқларининг, шунингдек, индонезлар, ветнамлар ва монкхмер халкларининг аждодлари ҳисобланган. Х.нинг ўзига хос менталитети, анъанаси, урфодатлари, ахлоқ нормалари, миллий гояси ва маданияти мавжуд. Асосан, қишлоқ хўжалиги (шоли, пахта етиштириш), пиллачилик, боғдорчилик, чой етиштириш билан шуғулланадилар. Хитой чинниси дунёда жуда машҳур.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |