Xloratlar

Хлоратлар — хлорат кислота (ҲCлО3) тузлари. Оддий температурада барқарор кристалл модда, қиздирилганда ёки катализаторлар иштирокида кислород чиқариб парчаланади. Кўпчилик хлоратлар сувда ва баъзи органик эритувчиларда эрийди. Органик ва осон оксидланадиган моддалар билан портловчи аралашмалар ҳосил қилади. Металл хлоридларнинг сувдаги эритмаларини электрокимёвий оксидланиш, металл гидроксидларни хлорлаш усуллари билан олинади. Хлоратлардан натрий хлорат НаCлО3, калий хлорат КCлО3 (бертолле тузи), калсий хлорат Cа(CлО3)2, магний хлорат Мг(CлО3)2 саноат миқёсида ишлаб чиқарилади. Натрий хлорат гугурт ва пиротехник таркибларни тайёрлашда, калсий хлорат калий хлорат олишда оралиқ маҳсулот сифатида ишлатилади.
Магний хлорат десикантлар гуруҳига киради. Унга оз миқдорда этаноламин фосфатнинг сувдаги эритмасини қўшиб самарали таъсир этувчи дефолиантлар олинади. Бу препаратлар ғўзага қўлланганда ёш яшил кўсаклар сақланиб қолади, барглар қуримасдан 80—90% гача тўкилади, ҳосил гектарига 3—4 с га ортади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |