Xlorella

Хлорелла (Члорелла) – бир ҳужайрали хлорококк сувўтлар уруғи. Ҳужайраси шарсимон, 15 мкм, қобиғи силлиқ, 4—8 (баъзан 16) тагача автоспоралар ҳосил қилиш орқали жинссиз кўпаяди. 20 га яқин тури, жумладан, Ўзбекистонда бир неча турлари тарқалган. Чучук ва денгиз сувларида, нам тупроқда учрайди; лишайниклар ва сувда яшовчи организмлар танасида симбиоз яшайди. Оқар сувларни биологик тозалашда, ёпиқ экосистемалар (масалан, космик кемалар, сув ости кемалари)да ҳавони қайта тозалашда ва фотосинтез жараёнларини ўрганишда кенг миқёсда фойдаланилади. Хлорелла жуда тез кўпаяди. Бир кеча-кундуз яшаган ҳар бир ёш ҳужайра ҳам бўлина бошлайди. Куз келиши билан хлорелла қалин, зич қобиққа ўралиб, спорага айланади ва шу ҳолда қишлайди. Баҳор келиб, қулай шароит туғилгач, спора шаклида қишлаган ҳужайранинг оддий бўлиниши натижасида бир неча хлорелла ҳосил бўлади. Улар ҳужайра қобиғини ёриб чиқади ва мустақил ҳаёт кечира бошлайди.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |