Xlorofill


Хлорофилл (юн. члорос — яшил ва пҳйллон — барг) — ўсимликларнинг яшил пигменти, юксак ўсимликларнинг хлоропластларппя, тубан ўсимликлар (сувўтлар)нинг хроматофораларида жойлашади. Кимёвий таркиби — гемоглобинга якин туради. Х.нинг биологик хусусияти ёруғлик энергиясини ўзлаштириш ва уни органик моддаларнинг кимёвий энергиясига айлантиришдан иборат. Х.ни биринчи марта франсуз олимлари П. Пелте ва Ж. Каванту яшил ранг сифатида ўсимлик баргидан ажратишган (1818). Рус олими М. С. Свет бир-бирига ўхшаш иккита яшил пигмент Х. „о“ ва Х. „в“ни кашф этган (1910). Х.ни 1960 йил америкалик кимёгар Р. Б. Вудворд ходимлари билан тўла синтез қилиб олди. Х.нинг миқсори ўсимликлар турига, баргнинг жойлашишига ва бошқа шароитларга боғлиқ. Х. етишмаса ўсимликлар ўсиши сусайиб, барглари сарғаяди. Бу эса ўсимликларда хлороз касаллигини қўзғатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |