Хлороформ, трихлорметан, CҲCл3 — ўткир ҳидли, ширин таъмли, рангсиз суюқлик. Суюқланиш температураси —63,5°, қайнаш температураси 61,2°, зичлиги 1148 кг/м3 (20° да). Сувда эримайди, органик эритувчилар (спирт, эфир ва бошқалар) билан аралашади. Ёруғликда ҳаво кислороди таъсирида аста секин парчаланиб фосген, хлор, водород хлорид ва чумоли кислота ҳосил қилади. Хлороформни барқарорлаштириш учун унга 1% ли этил спирта қўшилади. Хлороформ метан, ацетон ёки спиртни хлорлаб олинади. Фреонлар синтезида бошланғич хомашё ҳисобланади. Наркотик моддалар гуруҳига мансуб. Тиббиётда наркоз, саноатда эритувчи сифатида қўлланади.