Xohish
Хоҳиш (психологияда) — муайян ҳаракатни бажаришга интилиш ҳақидаги тасаввур ва шу йўлдаги кечинма. Ҳаракатнинг амалга ошуви хоҳишнинг қондирилишини ифодалайди. Этика ва ижтимоий психологияда хоҳиш интилиш, аниқроғи, бирор мақсад, идеал, орзуга эришиш импулси сифатида қаралади.
Хоҳиш — шахс хулқи ва фаолиятини белгиловчи муҳим психик ҳолатлардан бири; у бу ҳолатларнинг мотивлари ва иродавий томонини ифодалайди. Шунинг учун хоҳиш психологияда фақат майл ёки фаолият объектига интилиш сифатида эмас, балки бу фаолиятни амалга оширишни хоҳлаш ва ният килиш сифатида хам баён кдпинади. Хоҳишнинг ривожланиши уни қониқтириш усул ва шароитлари, Хоҳишнинг барқарорлиги, узоқ сакданиши ва кучи билан белгиланади. Шунга кдраб хоҳиш бажарилиши мумкин бўлган, нореал, зиддиятли, бемаъни, мақсадли ва бошқа турга бўлинади. Хоҳиш инсоннинг қизиқиши ва эътиқоди билан бирга ўз фаолиятига онгли муносабатда бўлишини ҳам ифодалайди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Хоҳиш“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Х-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Хоҳишга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |