Хол — заргарлик буюми; аёллар юзи (пешона ва чаккаси)га тақадиган безак, тақинчоқ. Мастика (юмшоқ мум) дан кичкина ҳажмда дойра шаклида ясалиб, ҳалланган. Х. юзга қиём ёки асал билан 1 донадан ёпиштирилади; худди шундай шаклдаги булоқи ҳам Х. (холбини) деб аталган. Х. ўтмишда ёмонликдан сақловчи, асрагувчи маъносига эга бўлган; шунинг учун Х. аввал ҳимояловчи, сўнг безак вазифасини бажарган. Бақтрия (ИИ аср), Далварзинтепа (ИИИ аср) ва бошқалардан топилган пешонасида ясама Х. бўлган ҳайкаллар Х.нинг қад.лигидан дарак беради.