Xolangit
Холангит (юн. чоле — ўт ва андерон — томир), ангиохолит — ўт йўлларининг яллиғланиши. Х.ни, одатда, ичак таёқчаси ва бошқа микроблар қўзғатади. Кўпинча холецистит, ўттош касаллиги билан бирга кечади. Инфексия ўт йўлларига ўт пуфаги, меъдаичак йўли, меъда ости безидан ва лимфа, қон орқали тушиши мумкин. Шунингдек, ўт йўли мотор функсиясининг бузилиши ёки тош пайдо бўлиб, ўт тўхтаб қолиши ҳам Х.га сабаб бўлади. Х. катарал, йирингли ва некротик бўлиши мумкин. Кечишига кўра, ўткир ва сурункали Х. фарқланади.
Ўткир Х.да беморнинг эти увишиб вақтвақти билан иситмалайди, кўп терлайди, оғзи тахирлашиб, қусади, ўнг қовурға ости оғрийди. Жигари шишиб, териси сарғаяди, кичишади. Сурункали Х. кўпинча ўткир Х.дан сўнг вужудга келиб, белгилари холециститга ўхшайди. Бунда кўз оқлари сарғайиб, ўнг қовурға ости доим оғриб туради, беморни дармони қуриб вақтвакти билан эти увишади, тез чарчайди. Кўпинча жигар ва талоқ шишади. Баъзан Х. оқибатида перитонит, жигар сиррози, панкреатит ва бошқа келиб чикиши мумкин.
Даво беморнинг умумий аҳволи ва касаллик белгиларига қараб олиб борилади, парҳез буюрилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |