Холиқий Муҳаммаджон (1890-йил, Қўқон — 1938-йил 18-ноябр, Бухоро вилояти) — маърифатпарвар педагог.

Холиқий Муҳаммаджон
Таваллуди 1890-йил
Вафоти 18-август 1938-йил (48 ёш)
Бухоро вилояти, СССР
Фуқаролиги Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси SSSR bayrogʻi СССР
Касби Ўқитувчи

Ҳаёти ва фаолияти

Муҳаммаджон Холиқий 1890-йилда Қўқонда туғилган. Дастлаб Қўқон мадрасаларидан бирида таҳсил олган, сўнгра Бухоро мадрасасида ўқишни давом эттирган. Бухорода жадидчилик ғоялари билан танишган, машҳур жадидчилар билан юзма-юз суҳбат қурган. 1910-йил ўз уйида янги усул мактабини очган ва болаларни ўқитган. Шоир Чархий шу мактабда ўқиган. 1913-йилдан жадид матбуотида илм-маърифатга доир мақолаларини эълон қилган. „Туркий алифбо“ дарслиги (1916), „Жумҳурият нима?“ (1917) рисоласи муаллифи.

1917-йил Қўқондаги „Таълими маориф“ („Маориф тарқатиш“) жадидлар ташкилотида саркотиб бўлган. 1917—1926-йилларда Қўқондаги дорилмуаллимин (1920-йилдан таълим-тарбия техникуми)да ҳуснихат, она тили ва адабиётдан дарс берган. Дорилмуаллиминда ёзувчи Абдулла Қаҳҳор, академиклар Т. Зоҳидов, Ж. Саидов ўқиган. 1918—1928-йилларда Қўқондаги 11-мактабда ўқитувчи бўлган. 1929—1930-йилларда ва 1937-йилдан миллатчиликда айбланиб, ҳибсда бўлган. Турмада вафот этган.

Манбалар