Xolislar
Холислар — жиноят процессида иштирок этувчилардан бири, Ўзбекистон Республикаси ЖПКга кўра, Х. суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан тергов ҳаракати ёки бошқа ҳаракатлар ўтказилганлигини, уни ўтказиш жараёни ва натижаларини тасдиқлаш учун чақирилади. Улар ишнинг оқибатидан манфаатдор шахс бўлмаслиги лозим. Тергов ҳаракатини бошлашдан олдин Х.га уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилади. Бу ҳуқуқ ва мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўрсатилган (74модда). Дастлабки терговда тинтув ўтказиш, кўздан кечириш, гувоҳлантириш, тергов эксперименти ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш, кўрсатувни ҳодиса юз берган жойда текшириш, эксперимент тадқиқотини ўтказиш учун намуналар олиш, мурдани эксгумация қилиш кабилар камида 2 нафар холис иштирокида амалга оширилади. Х.ни ишга жалб қилиш далилларни тиклашда катта аҳамиятга эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |