Xomis
Хомис — хакасларнинг икки, баъзан уч торли чертма чолғуси, уднинг бир тури.
Унинг резонатор корпуси, бўйни, яхлит боши, ёғоч бўлагидан ўйиб ясалади. Чолғунинг иккита асосий тури мавжуд: юмалоқ ва узунчоқ корпусли — резонаторли.
Анъанавий хомислар от қили ёки ичагидан, бўйинчаси клавишсиз, бош қисми ёғоч қулоқли бўлади. Қорнига тери қопланади, 2-5 резонансли тешиклари бўлади.
Замонавий хомислар тори нейлон ёки қармоқ ипидан, гоҳида металл симдан бўлади. Бўйинчаси боғланадиган (қармоқ ипидан) ёки кесик металл пардали, қорни, кўпинча, ёғочдан бўлади. Чолғунинг умумий узунлиги 700–800 мм. Икки торли хомисда 1-(пастки) тор оҳангдор, 2-(юқори) квартага созланган бурдон. Уч торли хомисда 3-(юқори) тор, худди 2-чи каби бурдондир, лекин 1 га нисбатан октава пастроқ созланади.
Анъанага кўра, ерда, полда (кигизда, терида) оёқларини жуфтлаб ўтирганча хомис чалишади, стулда ўтириб чалиш камдан-кам учрайди. Бундай ҳолда, чолғунинг пастки ёни тиззага тиралади. Ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи билан торларни чертиб ва сидириб овоз чиқарилади. Чап қўл бармоқлари оҳангдор торни бўйинчага босиб уни қисқартиради ёки узайтиради ва шу йўл билан товуш баландлигини созлайди.
Ҳатто, ХИХ-асрнинг охирида ҳам гувоҳларнинг фикрига кўра, хомис „ҳар бир Качин ўтовида“ бўлган (П. Й. Островских)[1]. Бироқ, ХХ асрнинг 30-йилларидан бошлаб, унга қизиқиш сусайган ва аср ўрталарига келиб таомилдан чиқиб кетган. ХХ асрнинг 70-йиллари бошида бу чолғунинг биргина нусхаси учраган. 1970-йилларнинг охирида бошланган хакас халқ чолғу асбоблари, жумладан, хомиснинг тикланиши бугунги кунгача қизғин давом этмоқда. Мусиқа мактабларида хомис чалиш ўргатилади. Хакаслар орасида хомис чатхондан кейин иккинчи энг машҳур чолғу ҳисобланади. У яккахон, жўр, ансамбл ва оркестр чолғу асбоби сифатида ишлатилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Островских П. Е. Этнографическиэ заметки о тюрках Минусинского края // Живая старина. Вип. ИИИ—ИВ. СПб, 1895
Адабиётлар
- Островских П. Е. Этнографическиэ заметки о тюрках Минусинского края // Живая старика, вип. ИИИ—ИВ. СПб, 1895;
- Кенел А. А. Народноэ музикалноэ творчество хакасов. Абакан, 1955;
- Унгвицкая М. А., Майногашева В. Е. Хакасскоэ народноэ поэтическоэ творчество. Абакан, 1972;
- Стоянов А. Описаниэ хакасских народних музикалних инструментов. Абакан, 1985.