Хон (Эски туркчада: 𐰴𐰍𐰣 Қан) туркий ва мўғул халқларида ҳукмдорлар унвони. Дастлаб қабила сардори, кейинчалик олий ҳукмдорни англатган. Салжуқийлар ва хоразмшоҳлар даврида Х. вилоят, шаҳар ҳокими ёхуд даражасига кўра амир ёки малик лавозимларига нисбатан юқори ҳисобланган, айни пайтда, мамлакат бошлиғи султонга тобе бўлган туркий бошлиқни билдирган. Х. арелон, буғра сингари сўзлар билан бирикиб қорахонийлар давлати ҳукмдорларини англатган. Мўғул империясига асос солган Темучин „Чингизхон“ унвонини қабул қилган. Империя ҳудудида ташкил топган улус ҳукмдорлари ҳам Х. деб номланган. Чингизхон вафотидан сўнг, салтанат тахтига ўтирган чингизийларга қоон унвони берилган. Мўғул ҳукмронлиги даврида Эронда номусулмон ҳукмдорлар Х., мусулмон ҳукмдорлар эса, султон деб аталган. Темурийларда Чингизхон сулоласига дахлдор шахслар Х. унвони билан юритилган. Шайбонийларса Х. ҳукмдор ёки тахт ворисини, султон эса шаҳзодани ифодалаган. Сафавийлар даврида Х. унвони вилоят бошлиқлари — амирларга берилган ва улар ўз рутбаларига кўра, 3 табақали зодагонлар сифатида эътироф этилган.

Айни вақтда Х. Эрон ва Афғонистоннинг турли кўчманчи ва ярим кўчманчи қабилалари орасида кабила ёки уруғ сардори унвони тарзида шуҳрат топган. Қўқон ва Хива хонлиги ҳукмдорлари ҳам ўзларини Х. деб аташган. Бу ном уларнинг чингизийлар билан қариндошлик ришталари мавжудлигига ҳам ишора ҳисобланган. Қожарлар давлатида (ХИХ аср) турли даражадаги ҳарбий ва маъмурий амалдорлар, Ҳиндистондаги мусулмон давлатларида турли мартабадаги мансабдорлар ҳам Х. деб юритилган.

Адабиётлар

Бартолд В. В., Сочинения, т.2., ч. 1, М., 1963; Дадабаев Х., Обшественнополитическая и социалноэкономическая терминология в тюркоязичних памятниках ХИХИВ вв., Т., 1991.