Xonabod
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Хонабод — Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги шаҳарча. Номининг таркиби: хон + обод. Хонабод номли қишлоқлар Ўзбекистон ҳудудида бир нечта учрайди. Хон сўзли бошқа номлар: Хонтепа, Хонариқ (Қарши, Чироқчи), Хонтахти (Қамаши), Хонтушди (Ғузор), Хонқўриқ (Шаҳрихон), Хончорвоқ (Пастдарғом), Бандихон (Шўрчи), Хонимқўрғон (Яккабоғ), Хонжизза (Денов), Хониён (Қарши).
Туркий тилларда хон — хоқон сўзининг соддалашган шакли бўлиб, ўрта асрларда олий даражадаги унвон ва шу унвонли одамга нисбатан ишлатилган. Шу ма’нода Хонабод — хон ёки хон унвонли шахс томонидан ташкил этилган қишлоқни билдиради.
Эроний тилларда эса:„Авесто“да хан — чашма; суғд тилида хан/хон — ари; парфиян тилида хан, ханиг — чашма, ариқ, ҳовуз; Яғноб тилида хан — сув оқар ариқ ёки суғориш канали, катта хан — катта ариқ, пулчак хан — кичик ариқ; тожик тилида хон — кичик ҳовуз, хани — чашма сув оқиб чиққан жой. Шу ма’нолар асосида Хонабод/Ханабод — анҳор ёки ариқ бўйида янгидан бунёд этилган қишлоқ ҳисобланади.