Хондрит (юнонча: чоундрос — донача) — тош метеоритларнинг энг кўп тарқалган тури. Х. барча тош метеоритларнинг қарийб 90% ини ташкил қилади. Х.нинг асосий хоссаси — майда доначали массада жойлашган майда шарсимон жисмлар — хондраларнинг мавжудлиги, таркибида 13% га яқин никелли темир доначалари борлиги.