Хониара — Соломон Ороллари давлати пойтахти. Гуадалканал о.да жойлашган. Аҳолиси 44 минг киши (1998). Тинч океаннинг Маржон денгизи соҳилидаги порт (четга копра, музлатилган балиқ, кокос, мойлар чиқарилади). Шаҳар атрофида кокос палмаси плантациялари бор.