Xonim
Хоним (қозоқча: Ханым/Ҳанйм, ўзбекча: Хоним/Хоним, озарбайжонча: Ханıм, туркча: Ҳанıм, форсча: خانم, ҳиндча: ख़ानुम, бенгалча: খাঁনম/খানম, арабча: خانم, урдуча: خانم, албанча: Ҳанëм) — асосан зодагон бўлган аёллар унвони бўлиб, дастлаб Марказий Осиё ҳудудида кенг фойдаланиган, кейинчалик эса Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёда мамлакатларига қадар кириб борган.
Тарихи
Хоним Осиё ва Европада яшовчи ўрта асрлардаги кўчманчи туркий халқларда, шунингдек, ҳозирги Хитойнинг шимоли ва шимоли-ғарбий қисмида яшовчи мўғул қабилалари томонидан кенг қўлланиладиган ҳарбий ҳукмдор — Хон унвонининг аёлларга нисбатан ишлатилган шаклидир[1]. Туркий тиллардаги сўзларнинг ясалишида „- ум / -им“ қўшимчаси „менинг хоним“ қўшимчасини қўшилиб, „Хоним“ шаклини олган. Бир ривоятга кўра, Темучин ўз халқига мен сизнинг хонингизман ва у (рафиқасига қарата) менинг хоним (Хонимим) деб айтган[2]. Хоним 283—289 йилларда Хианбе давлати учун бир унвон сифатида қабул қилинган[3]. Дастлаб Жужанлар ўз императорларига нисбатан Хоқон ва Хон унвонларини қўллаган[4].
Ҳозирги кунда
Ҳозирги турк тилида Ҳанıм шаклида кенг қўлланилиб келинади. Ҳанıмефенди унвони Хоним (тр. Ҳанıм) ва афанди сўзларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. Бугунги кунда бу атама ҳар қандай ижтимоий даражадаги аёлларга нисбатан ҳурмат билан мурожаат қилиш усули сифатида қўлланилади. „Мадам“ — „маъам“ сўзининг шарқий эквиваленти ёки сўзлашув тилидаги кўриниши „хоним“дир.
Жанубий Осиёда, хусусан Афғонистон, Хайбар Пахтунхва, Синд, Балужистон ва Шимолий Ҳиндистонда Ханум юқори ижтимоий мавқега эга бўлган мусулмон аёлларга нисбатан ишлатиб келинади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Тҳе Иллустратед Wеэклй оф Индиа, Волуме 90 (инглизча). Тимес оф Индиа Пресс, 1969 — 4-бет. „Ин тҳе оригинал меанинг “бегум” анд “кҳанум” аре тҳе феминине эқуиваленц ор cоунтерпарц оф “бег” анд “кҳан”—лике тҳе Энглиш “лорд” анд “ладй”.“
- ↑ Ҳеннинг, W. Б., 'А Фареwелл то тҳе Кҳаган оф тҳе Ақ-Ақатаранъ,"Буллетин оф тҳе Счоол оф Ориэнтал анд Африcан студиэс — Университй оф Лондон", Вол 14, Но 3, п 501-522
- ↑ Зҳоу 1985, п. 3-6
- ↑ Ренé Гроуссет. Тҳе Эмпире оф тҳе Степпес: А Ҳисторй оф Cентрал Асиа ноw. Рутгерс Университй Пресс, 1988 — 61, 585, н. 92.-бет. ИСБН 0-8135-1304-9.