Хоний — ўрта асрларда Ўрта Осиёда подшоҳ, хон ва султонлар тарафидан элчиларга, мударрис ва илми толибларга уларнинг маоши учун вақтвақти билан бериб туриладиган пул инъоми. Бу инъом олувчиларнинг мартабаларига қараб берилган.