Xonqa
Хонқа – Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Хонқа туманида жойлашган шаҳар. Амударёдан 68 км Ғарбда, вилоят марказидан 12 км шарқда жойлашган. Шаҳар ҳудудида транспорт йўли стансияси мавжуд. Шаҳар тарихий адабиётларда Сафардиз номи билан тилга олинади. ХИИИ асрда мўғуллар томонидан вайрон этилганидан сўнг бу ерда масжиднинг биргина хонақоҳи сақланиб қолган. Академик Яҳё Ғуломовнинг таърифича, туман номи (Хонақоҳ – Хонақо – Хонқа) шундан келиб чиққан. Хонқада 1890-йилда рус савдогарлари томонидан пахта тозалаш заводи қурилган. Ҳафтада 2 марта бозор бўлган.
Хонқа | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 41°28′0″Н 60°47′0″Э / 41.46667°Н 60.78333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Хоразм вилояти |
| туман | Хонқа тумани |
| Расмий тил(лар)и | о'збек тили |
| Аҳолиси | 35 900 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | 0362399 |
| Почта индекс(лар)и | 220800220800 |
| Автомобил коди | 90 |
|
| |
Тарихи
Хонқа тумани 1926-йилнинг 29-сентабрда ташкил этилган. 1962-йил Янгиариқ туманига қўшилган. 1973-йил 26-декабрда қайта ташкил этилган.[1] Туман ташкил этилган йили Хоразм вилоятида 4 та шаҳар ва 6 та туман ҳам ташкил этилган. Хонқа тумани ташкил топган йили туманнинг аҳолиси 23930 тани ташки этган. Туман таркибига 14 та қишлоқ пунки киритилган: Абдуваис, Навхоз, Садуллаобод, Соҳобода, Саидниёзбой, Дурвадик, Қорамози, Сарапаён, Қирқёп, Шатқиёт.[2]
Этимологияси
Хонқа "Зикрхона" сўзидан олинган. Хонқа Х асрда Дархос деб аталган. В. В. Бартолд „хонақо“ форсча „хона“ сўзининг сўғдийлар тилида талаффуз қилинишидир, деган. Хонқа кўҳна ва ҳамиша навқирон Хоразмнинг қадимий қал’аларидан бири бўлган. У асрлар давомида Қуйи Амударё минтақасида воҳанинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида муҳим рол ўйнаб келган. Туманнинг географик жиҳатдан қулай жойда жойлашганлиги, яъни Буюк Ипак йўллари ҳамда кўҳна Хоразмнинг қадимий пойтахтлари; Қўйқирилган қал’а, Кат ва Хива шаҳарларига яқинлиги, иқтидорли ва меҳнаткаш кишилари унинг гуллаб яшнашига сабаб бўлган.[3] Хоразм тарихини кенг ва чуқур биладиган С. П. Толстов, В. В. Бартолд, Яҳё Ғуломов, Бўрибой Ахмедов, Ахмадали Асқаров каби олимларимиз бир-бирига қарама-қарши фикрларни ўртага ташлаганлар. Масалан, Академик Яхё Ғуломов ўзининг „Хоразмнинг суғорилиши тарихи“ номли асарида "Хонқа атамаси „Хонақоҳ“сўзидан келиб чиққан ва мўғуллар истилоси даврида вайрон этилиб, фақат битта Хонақоҳ сақланиб қолган эди. Бу Хонақоҳ атрофида кейинчалик ҳаёт тикланган ва ўша вақтдан бошлаб шаҳар Хон-(а)-қо (Хонқа) деб аталган",-деб кўрсатади.[4] Тилшунослик фани нуқтайи назаридан „Хон(а)қо“ сўзининг Хонқа атамасига айланиб қолиши табиий ҳолдир. Лекин масалага тарихий нуқтайи назардан қараладиган бўлса ва дунёнинг турли жойларида Анқа, Хонқа, Қанха, Кангха, Сафардиз номи билан аталувчи жой номларининг мавжудлиги масаланинг анча мунозарали эканлигидан далолат беради. Урганч Давлат Университетининг профессори, филология фанлари доктори Зарифбой Дўсимов „Хонқа“ атамаси масаласига аниқлик киритиб, бундай деб ёзади: "Хонақо сўзининг Хонқага айланиши ҳодисасини фонетик жиҳатдан изоҳлаш қийин. Чунки „а“ ҳарфи сўз ўртасида пухта ўрнашиб қолган. Умуман туркий тилларда ундошлар орасидан унли товуш тушиши деярли учрамайди. Шундай экан, Хонқаэрон тилларига хос „Кантхо“ -қишлоқ, мустаҳкамланган шаҳар сўзи билан боғлиқ.[5] . Яна бир илмий манбаларда қайд этилишича, дар – „узоқ, йироқ“ ва кас ёки хос – „қишлоқ, қўрғон“, яъни „Узоқдаги қўрғон, йироқ“ маъносини англатган. Кейинчалик Хонқа ёки Хонақоҳ деб аталган. Й.Ғуломовнинг ёзишича, шаҳарда машҳур яссавийча Саид отанинг ўғли ёки жиянига атаб қурилган хонақо бўлган. Шаҳар мўғуллар истилоси даврида вайрон этилган ва фақат хонақо сақланиб қолган. Кейинчалик хонақо атрофида ҳаёт бошланган. Натижада бу хонақо шаҳар номига айланган. Хонақонинг Хонқага айланиши исбот талаб қилади. Чунки Хонақодаги а товуши позиция жиҳатдан анча мустаҳкам ва унинг тушиши Хоразм шевалари учун характерли эмас.[6]
Саноати
Шаҳарчада пахта тозалаш заводи, „Хонқа гуруч“, „Дон маҳсулотлари“, Ўзбекистон – Италия „Мева“ консервалаш қўшма корхонаси ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари бор. Савдо тижорат дўконлари, деҳқон бозори, 40 дан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш шоҳобчалари фаолият кўрсатади.
Инфратузилмаси
52 та умумий таълим мактаби, 3 та маданият уйи, 8 та кутубхона, маданият ва истироҳат боғи аҳолига хизмат қилади. Стадион, 40 та спорт майдончаси, спорт зали ва бошқа спорт иншоотлари, марказий касалхона, поликлиника, дорихона ҳамда бошқа тиббий муассасалар мавжуд. Хонқадан Урганч, Тўрткўл, Боғот, Ҳазорасп ва бошқа шаҳар ҳамда шаҳарчаларга автобуслар қатнайди, Ҳудуддан Урганч – Тошкент поезди ўтади.
Меъморчилик ва машҳур кишилари
Меъморий ёдгорликлардан Сайд ота жомеъ масжиди (1766, 1912, 1989-йилларда таъмирланган) ва мақбараси сақланган. ХВИИ – ХИХ асрларда Хонқадан Диловархўжа, Андалиб, Исломхўжа, Иброҳимхўжа, Ҳожи Муҳаммад Аминаддин ўғли каби машҳур кишилар етишиб чиққан.
Манбалар
- ↑ ҳттпс://узсмарт.уз/энcйcлопедиа/энcйcлопедиа/65293.ҳтмл
- ↑ Хонқа тарихи. Комилжон Нуржонов. Мамалакат Жуманиёзова. Урганч. 2015.
- ↑ „ХОНҚА ТУМАНИ ТОПОНИМЛАРИ“. 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 9-октябр.
- ↑ Яҳё Г'уломов - Хоразмнинг суг'орилиш тарихи. Тошкент. 1959. 150-бет.
- ↑ З.Дўсимов. “Хоразм топонимлари”. Тошкент. Фан нашриёти. 1985,26-бет.
- ↑ З.Дўсимов, Х.Эгамов. Жой номларининг қисқача изоҳли луғати. – Тошкент, 1977. 142-бет.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |