Хонсю, Хондо — Япония архипелагидаги энг катта орол, Япон денгизи билан Тинч океан оралиғида. Майдони 230,4 минг км² (атрофидаги ороллар билан бирга 231 минг км²), узунлиги 1400 км дан зиёд. Оролда мамлакат аҳолисининг тахминан 80% яшайди. Релефи, асосан, тоғли. Оролнинг марказий қисмини йирик тоғ тизмалари (Оу, Хида, Кисо, Акаиси) эгаллаган. Вулкан кўп, Фудзияма вулкани Япониядаги энг баланд чўққи (3776 м). Тез-тез кучли зилзила бўлиб туради. Соҳил қисми камбар текислик. Олтингугурт, қўрғошин, рух, нефт, газ конлари бор. Иқлими муссонли, океан иқлими, шимолида моътадил, жанубида субтропик. Кузда тайфунлар бўлади. Дарёлари қисқа, серостона, гидроэнергия захирасига бой. Энг катта кўли — Бива. Тоғлар кенг баргли ўрмонлар билан крпланган, жанубида субтропик доим яшил ва игна баргли ўрмонлар бор. Миллий боғлар ташкил этилган. Х. — Япониянинг иқгисодий жиҳатдан энг ривожланган ҳудуди. Текисликларда аҳоли зич, деҳқончилик ривожланган. Йирик шаҳарлари: Токио, Осака, Нагоя, Киото, Ёкохама, Кобе. Хўжалиги ҳақида Япония мақоласига қаранг.

Хонсю
География
Майдони км2
Денгиз сатҳидан баландлиги м.
Ма'мурият
Демография
Қо'шимча ма'лумот

Манбалар